Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган булунғурлик ёшлар “Samt Vikt” қўшма корхонаси фаолияти билан танишдилар

24.01.2018, 18:52

Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган булунғурлик ёшлар “Samt Vikt” қўшма корхонаси фаолияти билан танишдилар

O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши томонидан “Samt Vikt” қўшма корхонасида “Гулистон” ва “Истиқлол” МФЙ ёшлари иштирокида семинар ташкил этилди. Тадбир давомида иштирокчилар “Samt Vikt” қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Семинарда бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш, истеъдодли  йигит-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида сўз борди.

– Корхонамизда 7-8 турдаги қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари қадоқлақланиб, ҳозирча ички бозорга етказиб берилмоқда, – дейди корхона иш юритувчиси Г.Дамиева. – Эндиликда корхона фаолиятини янада кенгайтириб, маҳсулотларни экспорт қилиш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва янги замонавий технологиялар олиб келишни мақсад қилдик. Айни пайтда корхонада 30 нафар  ёшлар  доимий иш билан таъминланган. Мақсадимиз ҳам семинарда иштирок этган ёшларни тадбиркорликка бўлган қизиқишларини ошириш, корхонамизда ишламоқчи бўлган ёшларни иш билан таъминлашдан иборат.   

Иштирокчиларга корхона ходимлари учун яратилган шароитлар ва бу ердаги иш жараёни катта ҳавас уйғотди, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан етарлича жавоб олишди.

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1333
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+