“Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида вобкентлик тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

21.12.2020, 14:53

“Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида вобкентлик тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми  лойиҳаси доирасида Вобкент туманида жойлашган женси шимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Экваториал чодак гроуп” корхонасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

O‘zLiDeP вилоят ва туман Кенгашлари фаоллари, депутатлар, шунингдек, адлия, қишлоқ хўжалиги сингари ташкилотларнинг тумандаги мутасаддилари иштирокида кечган форумда асосий эътибор коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича карантин қоидаларига амал қилган ҳолда жойларда йиғилиб қолган муаммоларни ўрганиб, уларни жойида ҳал қилишга қаратилди.

Тадбирда тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар ўз муаммо, ва таклифлари билан мурожаат этишди.

Форумда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова иштирок этиб, қонунчиликда юз бераётган ўзгаришлар, уларнинг мамлакатимиз ривожидаги ўрни борасида маълумот берди. Шунингдек,  тадбиркорлар томонидан берилган саволларга Эмма Аслонова мурожаатларнинг тегишлилигидан келиб чиқиб, туман ҳокимлиги вакиллари, адлия, қишлоқ хўжалиги сингари ташкилотларнинг мутасаддилари жавоблар қайтардилар. Шунингдек, партиянинг Вобкент тумани Кенгаши аппарат раҳбари Бозор Одилов юқоридаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Битирувчиларга кредит бериш масаласини кўриб чиқиш керак, назаримда, — деди партиянинг туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Тўлқин Жўраев. — Шунингдек, мактабларда ўқувчиларни тадбиркорликка йўналтиришга қаратилган фан бўлиши керак. Ўқитувчиларнинг асосий мақсади келажагимиз эгаларини ҳаётга тайёрлашдан иборат-ку ахир.

Форумда қулай бизнес муҳити ва уни янада ривожлантириш ҳолати юзасидан тизимли мониторинг ва жамоатчилик назорати, жумладан, лойиҳа доирасида кўтарилган масалалар юзасидан депутатлик сўровлари ва назорат-таҳлил ишларини олиб бориш борасида ҳам бир қатор таклифлар айтиб ўтилди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    772
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+