Депутат бувайдалик сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди

21.12.2020, 15:49

Депутат бувайдалик сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди

Аввал хабар берганимиздек,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб,  сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мавлудахон Ибрагимова Бувайда туманидаги 10 га яқин маҳаллаларда бўлиб,  бугунги кунда аҳолини қийнаётган муаммоларини ўрганди, у ерга мутасадди ташкилотлар раҳбарларини жалб қилган ҳолда ечим топишга ҳаракат қилинди.

Фуқаролар билан мулоқотларда газ баллонларининг етишмаслиги ва ўз вақтида олиб келинмаслиги, электр энергиясидаги узулишларнинг олдини олиш, тадбиркорлик билан шуғуланмоқчи бўлган фуқароларга кредит олишларига кўмаклашиш, аёлларни иш билан таъминлаш, кўчаларга асфальт ётқизиш каби бир қатор муаммолар билан мурожаат қилишди. Бундан ташқари, беморлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар бўлди. Уларга мутасадди ташкилот ва ҳомийлар кўмагида ечим топиш чоралари кўриладиган бўлди.

Шу куни депутат туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. У ерда аҳолининг даволанишлари учун шарт-шароитлар яратилганлиги, ушбу масканда тиббий жиҳозлари мавжудлиги ҳолатларини ўрганди.

Халқ вакили учрашувлари давомида тумандаги мавжуд мактаб ва боғчаларнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, иситиш тизимидаги муаммолар, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди, аниқланган муаммоларни ижобий ҳал қилиш борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+