“Zinnura textil”да янги БПТ очилди

21.12.2020, 16:59

“Zinnura textil”да янги БПТ очилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари  Наманган туманида жойлашган “Zinnura textil” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Учрашувда корхона раҳбари Фазлиддин Тўрабоев  тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларни ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништирди.

Трикотаж маҳсулотларини тайёрлаётган ушбу корхона фаолиятини бошлаганига эндигина бир йил бўлган бўлсада, маҳсулотларини Россия мамалакатига экспорт қилмоқда.

Корхона раҳбари бу борадаги тажрибалари билан ҳам ўртоқлашди. Ҳозирда корхонада 40 нафарга яқин ишчи ҳодимлар фаолият юритмоқда, уларнинг 18 нафарини ёшлар ташкил этади.

Тадбир якунида 19 нафар ишчилар ва корхона иш бошқарувчиси Тўрабоев Лутфиддин партия аъзолари сафига қабул қилинди ва корхона қошида янги БПТ ташкил этилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилояти кенгаши

ахборот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    727
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+