Давлат дастурида тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишни икки йил муддатга тўхтатиш белгиланди

24.01.2018, 19:10

Давлат дастурида тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишни икки йил муддатга тўхтатиш белгиланди

Куни кеча юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан фуқаролардан келиб тушган 4,4 мингта таклифлар асосида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармон ўзининг кенг кўлами ва аҳамияти жиҳатидан муҳим омил сифатида аҳолининг бошқа қатлами сингари ўзининг мустақил тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларимиз учун ҳам кенг имкониятларга замин яратди.

Хусусан, фармондаги муҳим жиҳатлардан бири тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишни  икки йил муддатга тўхтатиш белгиланганининг ўзиёқ, юртимизда тадбиркорлик субъектлари сафининг янада кенгайишида муҳим асос бўлади.

Яна бир муҳим жиҳат, жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш) бир ойдан ошмаслиги  белгиланганидир. Шу билан бирга мамлакатимиз адлия органларининг кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари, чет эл инвесторлари ва чел эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бир-бирини такрорловчи функция ва ваколатлари чиқариб ташланди. Бу тадбиркорларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи ягона тизимни йўлга қўйишга хизмат қилади.

Келажагимиз учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилаётган Фармоннинг яна бир муҳим хусусияти шуки, тадбиркорлик субъектлари 2023 йил 1 январига қадар ягона ижтимоий тўловдан ташқари, барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловлар тўлашдан озод қилинди.

                                                                                                                                                    Алишер РЎЗИЕВ,

                    O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

 раиси  вазифасини бажарувчи

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1938
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+