Чортоқлик 64 нафар аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

25.01.2018, 11:55

Чортоқлик 64 нафар аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан  Чортоқ туман марказий поликлиникасида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда туман Кенгаши фаоллари,  депутатлар, бошланғич партия ташкилот раислари,  тадбиркорлар ва “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда халқимиз саломатлигини муҳофазалаш, соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш ва хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш билан бирга уларнинг соғлиғига эътибор бериш, аёлларни спортга жалб қилиш орқали янада соғломлаштиришга эришиш, уларнинг соғлом фарзанд дунёга келтиришларида саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш муҳим эканлиги таъкидланди.  

Бепул тиббий кўрик Чортоқ туман соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди, - дейди Чортоқ туман Кенгаши аппарат раҳбари Қобилжон Инамов. - Бундан кўзланган асосий мақсад аҳолини янада соғломлаштириш, айниқса она ва бола саломатлигига эътибор бериш, бу орқали соғлом авлодни дунёга келишига кўмаклашишдан иборат.

Тадбирда она ва болалар, нуронийлар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалардан иборат жами 64 нафар аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+