Хоразмда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

24.12.2020, 18:12

Хоразмда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Урганч шаҳрида “Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳага ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Урганч шаҳридаги  2- ҳамда  3-сон оилавий поликлиникаларининг мутахассислари ва партия фаоллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида сўз олганлар юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, чунончи, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, Президентимизнинг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида келгуси йилда қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида йиғилганларга маълумотлар берилди.

Тиббиёт соҳасида касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган афзал, деган ибора бор. Шу боис, бугунги кунда худудлардаги оилавий поликлиникалар томонидан ҳар бир фуқаро хатловга олиниб, уларнинг электрон базаси шакллантирилмоқда. Бу эса ўз навбатида касалликларни вақтида аниқлаш ва ташхислаш ҳамда прафилактик зарур чораларни кўриш, касалликнинг олдини олиш имконини беради. Давра суҳбатида бу борада Урганч шаҳрида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам сўз борди.

Шунингдек, давра суҳбатида  фуқаролар соғлиғини сақлашни таъминлаш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, уларнинг турини кенгайтириш ва фойдаланишга қулайликлар яратишга асос бўладиган, тиббиёт соҳасининг ишлаб чиқариш жараёнларини ахборотлаштиришга қаратилган кўплаб муҳим лойиҳалар амалга оширилиши лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда иштирок этган хотин-қизлар, ўз саломатликларидаги муаммолар борасидаги саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Мушарраф Раҳимова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги

ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

  • Кўрилди
    1121
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+