Қулай ишбилармонлик муҳити - иқтисодий барқарорлик гарови

25.01.2018, 14:51

Қулай ишбилармонлик муҳити - иқтисодий барқарорлик гарови

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техналогияларни қўллаб-қуватлаш йили”деб эълон қилиниши, аввало хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратиб берди. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб имтиёзлар берилаётгани ушбу тармоқнинг иқтисодиётимиздаги улуши тобора ортишига хизмат қилмоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан ҳудудларда доимий равишда соҳани ривожлантириш борасида яратилаётган имкониятлар юзасидан давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги тадбир партиянинг Чортоқ туман Кенгаши ташаббуси билан “Мамлакатдаги қулай ишбилармонлик муҳити - барқарор иқтисодий юксалишда устувор аҳамият касб этади”  мавзусида тадбиркорлар иштирокида ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантиришга берилаётган эътибор, айниқса 2018 йилни "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинганлиги, бу жараёнларда O‘zLiDePнинг иштироки хақида батафсил маълумотлар берилди.

“Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган ва тўсқинлик қилган, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйган  мансабдор шахслар учун тегишли жавобгарлик белгиланганлиги” тадбиркорлар учун катта аҳамиятга эга бўлди, - дейди “Тикланиш савдо сервис” МЧЖ раҳбари Юсуфжон Матаев. - Бу ислоҳотлар қулай тадбиркорлик муҳитини яратади. Жорий йилда  фаолиятимизни янада кенгайтириб, янги иш ўринлари яратиш юзасидан амалий ишларни олиб борамиз.

Тадбирда “Анортоғ Наслчилик Бўрдоқичилик” фермер хўжалигининг фаолиятини ривожлантириш учун ер майдони ажратилишидаги муаммоси юзасидан Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши депутати А.Отахонов томонидан туман ҳокимига депутатлик сўрови киритилиб, амалий ёрдам берилиши билдирилди.  

Учрашув якунида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олишди.

 Иброҳим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+