Депутатлар масъул идораларнинг масъулиятсизликка йўл қўяётганлигини танқид қилди

28.12.2020, 14:59

Депутатлар масъул идораларнинг масъулиятсизликка йўл қўяётганлигини танқид қилди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб Наманган вилоятида экспорт фаолияти юзасидан бажарилган ишлар, айниқса тадбиркорларга енгилликлар яратиш борасида амалга оширилган ислохотлар ва келгусида қилиниши зарур бўлаган вазифалар муҳокама этилди.

Йиғилишда Наманган вилоятида йўл ҳаракат ҳавфсизлиги юзасидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги зарур вазифалар бўйича Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Эралиев Содиқжоннинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, жорий 2020 йил давомида вилоят Кенгашидаги депутатлар томонидан жойларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар жараёнида келиб тушган мурожаатлар ҳам ўртага ташланди. Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг асосий қисми йўлларни таъмирлаш, йўллардаги автомобилу тирбандликларини бартараф этиш, замонавий автотураргоҳлар қуриш ва автобекатларни тартибли ҳолатга келтириш масалаларидан иборат.

Депутатлар бу масала бўйича ташкилот раҳбарлари Архитектура, йўл ҳаракати хавфсизлик ва траннспор бошқармасига ушбу камчиликларни бартараф этишда барча чораларни кўриши кераклигини таъкидлашди.

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати З.Ходжаев Сардоба бозорида тирбандлик вужудга келиш сабаблари, пиёдалар ўтиш йўлакларида камчиликлар мавжудлиги ва шу каби масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Яна депутатлар ЙХҲ ходиларини айримларида муомала маданияти йўқлиги, шунингдек хайдовчи ва пиёдаларда ҳам йўл қоидаси маданияти етишмаслиги, бу бўйича ҳамкорликда иш ташкил этиш кераклиги тўғрисида фикрларини билдиришди.

Йиғилишда Наманган вилояти аҳолисига хизмат кўрсатувчи йўловчи ташиш транспортларининг бугунги кунги холати ҳам муҳокама қилинди.

Музокараларда йўловчи ташиш транспортлари хизматининг самараси ва сифати борасидаги муаммолар, ижро учун масъул идоралар томонидан бу борадаги масъулиятсизликка йўл қуйилаётганлиги депутатлар томонидан танқид қилинди.

Кўрилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

ахборот хизмати

  • Кўрилди
    604
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+