O`zLiDeP форумида 10 га яқин мутасадди ташкилотлар тадбиркорлар муаммосини назоратга олди

28.12.2020, 15:37

O`zLiDeP  форумида 10 га яқин  мутасадди ташкилотлар тадбиркорлар муаммосини назоратга олди

Хива шаҳар тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш “Ягона дарча” марказида O`zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар ўз муаммо, ва таклифлари билан мурожаат этишди.

Статистик маълумотларга кўра бугунги кунда Хоразм вилоятида 3429 та саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улардан 311 таси Хива шаҳрига тўғри келади.

 Мазкур форумда ушбу статистик маълумотлар асосида тадбиркорлик соҳасидаги эришилган натижалар ва мавжуд муаммоларга атрофлича аҳамият қаратилди.

Тизимдаги энг муҳим ўзгаришлардан бири туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилди. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан туширилгани тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтдилар.

Шунингдек бугун аксарият тадбиркорлик субъектлари молия муассасалари томонидан берилган кредит ҳисобига фаолият юритаётгани сир эмас. Амалдаги қонунчилик берилган маблағни вақтида қайтаришни талаб этади. Шундан келиб чиқиб, бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирги кунда тадбиркор олган кредит ставкаси 24 фоизгача бўлганда унинг 8 фоизини жамғарма қоплаб берар эди. Энди кредит ставкаси 28 фоизгача бўлганда ҳам унинг 12 фоизини давлат қоплайди.

"ХИВА ТЕМУРБЕК" МЧЖ раҳбари Палвонов Темур фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида ноль балансда бўш турган иморат кераклиги бўйича мурожаат қилди. Бу орқали ҳудуддаги 40-50 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминлашни мақсад қилганлигини билдириб ўтди. Ушбу мурожаатни ижросини таъминлашга халқ депутаталри Хива шаҳар Кенгаши депутати С.Рузметова, Хива шаҳар прокурори ўринбосари  Б.Абдуллаевлар  ўз зиммасига олди. 

Мулоқот давомида кўплаб тадбиркорларнинг муаммолари тингланди. Тегишли мутасадди ташкилотлар ва депутатлар томонидан кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал қилиш бўйича қилинадиган амалий ишлар белгилаб олинди.

Умид Нурметов,

 O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

 билан ишлаш бўлими мудири 

  • Кўрилди
    416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+