Мурожаатномада белгиланган вазифалар нафақат биз тадбиркорларни балки бутун халқимизни юксак марралар сари етаклайди

29.12.2020, 16:18

Мурожаатномада белгиланган вазифалар нафақат биз тадбиркорларни балки бутун халқимизни юксак марралар сари етаклайди

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасини том маънода ҳар бир соҳадаги янгиланиш учун муҳим қадам дейиш мумкин. Боиси, унда илгари сурилган вазифалар энг аввало, халқимиз турмуш тарзини, яшаш шароитларини яхшилашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эгадир.

Мурожаатномада қайд этилганидек, 2020 йил давомида коронавирус пандемияси шароитига қарамай, мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида ижобий натижалар қўлга киритилди. Айниқса, бу йилги жиддий синовли даврда тадбиркорлик субъектлари давлат органлари билан биргаликда елками-елка туриб, иқтисодиётимиз барқарорлигига, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилашга қўшган ҳиссалари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга тўқимачилик, қурилиш, озиқ-овқат ва бошқа шу каби ишлаб чиқариш соҳалари иқтисодиётимизнинг асосий драйверларига айланди.

Мурожаатномада, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлгини мустаҳкамлаш асносида, тадбиркорлик йўналишида амалга ошириладиган қатор чора-тадбирлар белгиландики, бу биз ишбилармонлар учун кенг имкониятлар эшигини очмоқда.

Истиқболли саноат кластерларини ривожлантириш. Инвестиция сиёсатини юритишда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни янада кўпайтириш масалалари илгари сурилди.

Шу мақсадларда 2021 йил давомида 23 млрд доллар миқдоридаги инвестицияларни жалб этиш ҳисобига 226 та саноат ва зарур инфратузилма объектлари ишга туширилиши белгилаб берилди.

Тадбиркорларга елкадош бўлиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш борасидаги устивор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишга қаратилган ягона, яхлит бўлган, “Тадбиркорлик кодекси”ни ишлаб чиқилиш таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг биз тадбиркорларга қаратаётган эътиборларидан янада руҳланиб, ўз олдимга кўплаб вазифалар ва улкан мақсадларни белгилаб олдим. Шу боис, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 2021 йилда янги иш ўринларини яратиш орқали, 3000 дан ортиқ камбағаллик рўйхатида турган банд бўлмаган аҳолини ва ёшларни иш билан таъминлаш, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш хажмини 2 баробарга оширишга алоҳида эътибор қаратаман.

Эътироф этиш лозим, Президентимиз томонларидан тақдим этилган Мурожаатномада баён қилинган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини янги, янада юксак босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, Мурожаатномада белгиланган вазифалар нафақат биз тадбиркорларни балки бутун халқимизни юксак марралар сари интилишга етаклайди.

Олимхон Бабаханов,

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги

O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    944
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+