2021 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида яна бир катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади

29.12.2020, 17:01

2021 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида яна бир катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади

Ҳар йили йил якунида катта ҳаяжон билан Президентимизнинг парламентга мурожаатномасини кутамиз ва биламизки, ушбу Мурожаатнома чин маънода эртанги кунимизнинг истиқболи, орзу-умидлари ва ривожланишига катта туртки бўлишини, янги келаётган йилимизда катта мақсад ва марраларни эгаллашга замин яратишига ишонамиз.

Давлатимиз раҳбарининг бугунги Мурожаатномаси ҳам айнан халқимизнинг ҳохиш-истакларини чин маънода қўллаб-қувватлашга, ёшлардан тортиб, нуронийларимизнинг, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини, аёллар, тадбиркорлар ва барча соҳа вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилди ва бундан кўплар қатори мен ҳам жуда хурсанд бўлдим.

Яқинлашиб келаётган 2021 йил сиёсий партиялар ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлиб, ушбу йилда Президентлик сайлови  бўлиб ўтади. Бу борада нафақат сиёсий партиялар, балки ҳар бир давлат ва нодавлат идоралари, бутун аҳолимиз фаол иштирок этишлари, ташаббускор бўлишлари таъкидланди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан бўлажак сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Юртбошимиз биринчи навбатда, сайлов комиссиялари аъзоларини сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича тизимли ўқитиш кераклиги, ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга тадбиқ этиш ишларини давом эттиришимиз, бу муҳим сиёсий компания янги Ўзбекистон шароитида сайловчиларимиз, барча фуқароларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, гражданлик позицияси юксалиб бораётганини яна бир бор намоён этади, дея ишонч билдирди.

Президентимиз томонидан айтилган юқоридаги гаплар O'zLiDeP партияси олдига улкан вазифаларни қўяди. Сайловолди жараёнларга ҳозирданоқ катта тайёргарлик кўриш, партия ходимлари ва депутатларни Президент сайлови бўйича ўқитиш, электорат билан ишлашда янгича тизимга ўтиш, партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда юқори суръатларда давом қилиш, шунингдек, биз депутатлар олдида сайловчилар билан бевосита учрашувларда Мурожаатномада белгиланган устувор вазифаларни аҳолига кенг тушунтириш ва уларни амалга оширишда биргаликда ҳаракат қилиш орқали назоратини олиб бориш масъулиятини юклайди. Ушбу шарафли масъулиятни бажаришда эса ҳар биримиз ғайрат билан ишлашга, олдимизга қўйган улкан мақсадларни амалга оширишда албатта фаол ва ташаббускор бўламиз.

Илёс Абдуллаев,

 Халқ депутатлари Хоразм вилоят

 Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси.

  • Кўрилди
    895
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+