Тадбиркорлик субъектлари учун замин яратилди

29.12.2020, 17:21

Тадбиркорлик субъектлари учун замин яратилди

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тинглар эканман, 2019 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди дастури беихтиёр ёдимга тушди.

“Энг муҳим вазифаларимиздан бири-бизнес юритишнинг олис истиқболга мўлжалланган имкониятини таъминлаш, бугунги кунда тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи юзлаб қонун ҳужжатлари мавжудлигини инобатга олиб ҳамда давр талабларидан келиб чиқиб тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш мақсадида ягона “Тадбиркорлик кодекси”ни ишлаб чиқиш тарафдоримиз”, дея сайловолди дастуримизда устувор вазифалар белгилаб олган эдик.

Давлатимиз раҳбари ҳам ўз Мурожаатномасида айнан “Тадбиркорлик кодекси” яратилишини таъкидладилар. Бу мамлакатимизда тобора ривожланиб бораётган тадбирорлик соҳасини барча турларини ягона қонунчилик билан тартибга солиш, бир-бирини такрорлайдиган ёки инкор этадиган юзлаб қонун ва қонуности ҳужжатларни ўрнига битта, аниқ ва тушунарли ҳужжат яратилади деганидир.

Партия вакили ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати сифатида сайловчилар ва аҳоли ўртасида турли учрашувлар ва давра суҳбатларида иштирок этганимизда баъзи тадбирокрлар давлат томонидан берилган имтиёзларни ва тадбиркорлик бўйича айрим қонун ҳужжатларини билмаслиги оқибатида имтиёзлардан фойдалана олмаслик ва турли молиявий хатоларга йўл қўйганлигини гувоҳи бўлардик ва уларга тегишли мутахассисларнинг ҳуқуқий ёрдамларини ташкил қилиб берардик. Энди билсам бу хатоликларнинг сабаби тадбиркорлик соҳасида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг кўплигида ва тадбиркор бу ҳужжатлар билан ўз вақтида таниша олмаганликларида экан.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан яратиладиган Тадбиркорлик кодексида мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини тўлиқ кодификация қилишни таъминланиши, тадбиркорлик фаолиятини монополияга қарши тартибга солиш тубдан қайта кўриб чиқилиши, тадбиркорлик эркинлигини таъминлайдиган кафолатлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятига аралашганлик, тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиш, уларга зарар етказганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилиши, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масаласида жамоатчилик назорати механизмлари кенгайтирилиши назарда тутилади. Бу эса ўз навбатида юртимизда тадбиркорлик муҳитини янада яхшиланишига самарали таъсирини кўрсатади.

Муҳаммад Эшниёзов

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати,

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий

партия ташкилоти аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    624
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ортик2020-12-29 21:16:35

Депутатлар ва партия ходимларига катта раҳмат. Ишларига омад. янги йилда янги бахт-саодатлар тилайман!!!!!!!!!!!!!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+