Конференцияларда Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиляпти

09.11.2017, 18:03

Конференцияларда Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиляпти

Жорий йил 24 декабрда бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашлари сайлови мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва демократик янгиланишларнинг ёрқин намунасидир. Ушбу ислоҳотлар ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда сиёсий партиялар ўрни ошиб бораётганидан далолат.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунининг қабул қилингани ушбу сайловларнинг тенглик, очиқлик, ошкоралик принциплари асосида ўтишини таъминловчи ҳуқуқий базани яратиб берди. Ана шундай масъулиятли, муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган сайлов кампаниясида муносиб иштирок этиш O‘zLiDePнинг асосий мақсадидир. Юқоридаги фикрлар пойтахтимиз туманларидаги партия Кенгашларида бўлиб ўтаётган  конференцияларда ҳам кенг муҳокама этилмоқда. O‘zLiDeP туман Кенгаши конференцияларида 24 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш билан боғлиқ барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, партиямиздан Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиляпти.

Таъкидлаш керак, партиямиз ушбу сайловларда ўз дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, асосий эътиборни Марказий Осиёнинг энг йирик мегаполиси ҳисобланган Тошкент шаҳри туманларида жадал олиб борилаётган иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларни, давлат бошқаруви органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва кучли фуқаролик жамияти асосларини янада мустаҳкамалашда фаол иштирок этишга қаратади.

Бунда хусусий мулк ҳимоясини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлик учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик ривожи учун зарур бўлган самарали инфратузилмани янада ривожлантириш каби муҳим масалалар партиямизнинг асосий вазифаларидан ҳисобланди.

Партиямиз пойтахтимиз туманларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса бу соҳаларга ёшлар ва аёлларнинг кенгроқ кириб келишига эришиш орқали аҳолининг барқарор иш ўринлари билан таъминланиши, турмуш фаровонлиги ошишини таъминлашни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида Тошкент шаҳрининг улуши юқори. Жумладан, инвестицияларнинг 18, саноат маҳсулотларининг эса 20 фоизидан ортиғи пойтахтимиз ҳисобига тўғри келади. Албатта бу натижаларга эришишда тадбиркорлик субъектларининг ҳиссаси ниҳоятда катта.

Шу билан бирга партия мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Ҳаракатлар Стратегиясида ўз аксини топган Тошкент шаҳрини дунёнинг ривожланган мегаполисларига хос бўлган тамойиллар асосида ривожлантириш, шаҳарда юқори технологияларга асосланган, дунё бозорида рақобатбардош саноат маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқариш, замонавий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ва ахборот инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги узоқни кўзловчи мақсадларни амалга оширишни ўз олдида турган муҳим вазифа деб билади ва ушбу вазифаларни амалга оширишда айнан тадбиркорлик субъектлари етакчилик қилади, деб ҳисоблайди.

Шу туфайли, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, шахсий ташаббусларга кенг йўл очиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш масалалари партиямиз учун асосий мақсад бўлиб қолаверади. Партия ўз фаолияти давомида хусусий мулк дахлсизлиги бўйича конституциявий тамойилни ҳимоя қилиб, ҳаётга изчил тадбиқ этишда фаол ҳаракат қилади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1519
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+