Мамлакатимизни ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилади

30.12.2020, 15:35

Мамлакатимизни ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилади

Ҳар бир давр олдида турган тарихий вазифалар ўтаётган кунимизни белгиловчи ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Айнан шу тарихий вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш, минг йиллар давомидаги меросимиз ва жаҳон тажрибасида исботланган янги иш усулларининг муваффақиятли қўлланишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Учинчи Ренассанс пойдеворининг қўйилишига асос бўлган ва сўнгги йилларда сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган ислоҳотларнинг ҳаётга изчиллик билан жорий этилиши янги хайрли анъаналарнинг кундалик турмушимиздан ўрин олишига сабаб бўлди.

Шундай хайрли анъаналардан бири – 2017 йилда илк бора сиёсий воқеликка айланган Президентимизнинг Парламентга мурожаати бўлди, десак янгилишмаймиз.

Давлатимиз раҳбарининг бу йилги Парламентга ва халқимизга мурожаатини, авваламбор, элимизнинг букилмас иродасини, хайр-саховат, меҳр-оқибат, бағрикенглик каби фазилатларини яна бир бор синовдан ўтказган 2020 йилнинг мантиқий якуни ва келгуси 2021 йилда амалга ошрилиши режалаштирилаётган, кўлами ва мазмун-моҳияти жиҳатидан том маънодаги устувор вазифаларнинг белгилаб берилиши билан диққатга сазовор бўлди.

Аҳамиятли жиҳати, Мурожаатномада келгуси йилда ҳар бир соҳа ривожи – умумтараққиётимизнинг ажралмас қисми сифатида кўрилиб, бош стратегик вазифалар белгилаб берилди. Энг муҳими пухта ўйланган бу мақсад ва вазифаларнинг ҳар бири моддий жиҳатдан етарлича таъминланганидир. Мисол учун, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 6 триллион сўм кредит ажаратилиши, тадбиркорларни комплекс ҳимоя қилишга қаратилган “Тадбиркорлик кодекси” ишлаб чиқилиши, тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга яна бир йил мораторий эълон қилиниши, тадбиркорлар учун қўшимча 1,5 триллион сўмгача айланма маблағлар яратилиши ва бошқа шу каби қўшимча имтиёзлар юртимиз иқтисодиётининг таянчига айланган тадбиркорларни қувонтириб юборгани, ғайратига ғайрат, эртанги кунига катта ишонч уйғотиши шубҳасиз.

Шунинг билан бирга, ҳурматли Президентимиз белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда жамоатчилик ва депутатлик назоратини кучайтиришга ҳам алоҳида урғу бериб ўтди. Бу эса шубҳасиз халқ ноибларига катта масъулият юклайди.

Президентимиз томонидан келгуси 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилинишида ҳам ўзига хос рамзийлик бордек. Чунки, инсон учун энг катта бойлик сиҳат-саломатлик бўлса, одамларнинг бугунги кунидан розилигини ва эртанги кунга умид билан қарашини таъминлашдек эзгу мақсад билан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг давомчилари азиз ёшларимиздир.

Эркин ХОЛМАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    690
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+