Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими бир ой муддатда ўз ҳудудида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқади

05.01.2021, 10:59

Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими бир ой муддатда ўз ҳудудида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқади

Куни кеча муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида барча соҳалар қатори иқтисодиётни жадал ривожлантириш чораларига ҳам алоҳида тўхталинди. Албатта, ўтган давр сарҳисобига назар ташласак, охирги тўрт йилда иқтисодиётимизнинг барча йўналишларига бозор механизмларини жорий этишда дадил қадамлар ташланди.

Ўйлаб кўрайлик, иқтисодиёт тараққиёти учун биринчи галда аҳоли била ишлашда қай жиҳатга эътибор қаратиш керак? Албатта, Президентимиз таъкидлаганларидек, камбағалликни қисқартиришга жиддий ёндашиш зарур. Бунда комплекс ва ностандарт усуллар жорий этилиши талаб қилинади.

Шу ўринда бир ҳақиқатни тушунишимиз, қабул қилишимиз зарур. Камбағаллик масаласи оддийгина кредит, ижтимоий нафақа ёки айтайлик, уй бериш, моддий таъминлаш билан ўз-ўзидан бутунлай бартараф этилиб қолмайди. Бунинг учун албатта бандлик муаммосини ҳам тўла ҳал қилиш керак. Масалан, таълим, соғлиқни сақлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилиш билан камбағалликни қисқартиришга изчил эришиш лозим.

Депутат сифатида учрашувларда бўлганимизда, айниқса, кейинги вақтларда мунтазам равишда аҳоли билан мулоқотларда айни йўналишга кўпроқ эътиборимизни қаратяпмиз. Нима учун давлатимиз томонидан “Темир дафтар” жорий этилди? Мақсад – эҳтиёжманд аҳолини тўғри аниқлаш ва шу асосда улар билан манзилли ишлашдир. Мурожаатнома давомида муҳтарам Президентимиз айни масалага хусусида батафсил фикр билдириб, янги ташаббусларни илгари сурганлари олдимиздаги вазифаларга янада жиддий ёндашишга туртки бўлади. Жумладан, келгуси йилдан “Ижтимоий реестр”да “Темир дафтар” даги барча маълумотларқамраб олиниб, эҳтиёжжманд оилаларга 30 дан зиёд ижтимоий хизматлар электрон шаклда кўрсатилади.

Камбағалликни қисқартиришда ҳудудлардаги чинакам ҳолатга бефарқ бўлмаслик керак. Айни масалани инобатга олишда, назорат қилишда Президентимиз бизга кўпроқ ва каттароқ масъулиятни юклаганлари янада шижоат, янги ташаббуслар билан фаолият юритиш талабини қўяди.

Эндиликда давлатимиз раҳбари қайд этганларидек, ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими бир ой муддатда ўз ҳудудида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқади.  Ва шу асосда иш ташкил қилинади.

Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти биз учун долзарб вазифаларни белгилаб берди. Келгуси фаолиятимизни айни асосда ташкил қилишга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз.

Жавлонбек ЭРГАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+