Ёшларнинг ишбилармонлик муҳитида муносиб ўрин эгаллашлари учун ҳаракат қиламиз

05.01.2021, 11:05

Ёшларнинг ишбилармонлик муҳитида муносиб ўрин эгаллашлари учун ҳаракат қиламиз

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни  Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини тўлқинланиб тингладим.

Мурожаатномада таъкидланган ҳар бир фикрдан депутат сифатида, таълим-тарбия соҳасининг бир мутахассиси сифатида келгуси йил учун режа ва дастурларни белгилаб олдим. Қайси маънодаки, партиямиз сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларга ҳамоҳанг тарзда янгича ишлашга, янгича фикрлашга, янгича ташаббуслар билан фаолият олиб боришга янада шижоат билан ҳаракат қиламан.

Маълумки, партиямиз уставида кўрсатилган муҳим бандлардан бири ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг йўналишдаги қизиқишларига қанот бериш, ишбилармонликнинг қулай муҳитида муносиб ўрин эгаллашлари учун шароитлар яратиш ва қўллаб-қувватлаш масалаларидир. Шу маънода Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан қайд этилган ўғил-қизларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга устувор аҳамият қаратилади. Бу тадбирларда, албатта, биз депутатлар мутасаддиларга елкадош бўлишимиз зарур.

Айтайлик, тадбиркорлик, ҳунармандчилик йўнилишида фаолият бошлаш истагидаги йигит ёки қизнинг кредит олиш ёки бино масаласида муаммога дуч келаётганига жим қараб тура олмаймиз. Депутатдан масаласи ечимига мадад кутаётган қоракўзни ноумид қайтариш – жаҳолат, унинг истакларини синдириш дегани! Унга депутат сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам ёрдам қўлини узатиш вазифамиз. Ваколатимиз доирасида ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. Масалан, мен ўзим “Ҳунарманд” уюшмаси Олтинкўл туман бўлими билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бораман. Негаки, мурожаат қиладиганларнинг аксарияти ёшлар – айни юқоридаги масалалар билан жуда кўп келадилар. Имкон қадар тез ва ижобий жавоб топишга уринамиз.

Мурожаатномада белгиланган вазифалар айни йўналишдаги ишларимизни ҳам янада юқори босқчига кўтарилишида  муҳим аҳамият касб этади.

Хуснора АБДУЛЛАЕВА,

Андижон вилояти

Халқ депутатлари Олтинкўл

туман кенгаши депутати.

  • Кўрилди
    608
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+