O’zLiDeP депутатлари хаста болажонлар ҳолидан хабар олдилар

06.01.2021, 16:39

O’zLiDeP депутатлари хаста болажонлар ҳолидан хабар олдилар

Шундай вақтлар бўладики, биргина таскин, биргина йўқлов кўнгилларни арш қадар кўтаради. Айниқса, хасталик ҳаётингизга соя солиб турган бир пайтда овунч чинакам бахт улашишга қодирлиги сезилади.

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутатлари Азизбек Омонов, Жаҳонгир Жиянов, Диёрбек Абдусаматов ҳамда O'zLiDeP Андижон шаҳар Ёшлар қаноти гуруҳи фаолларининг мана шундай хайрли иши турли касалликлардан азият чекаётган жажжи қалбларга мадор бўлди. Ташриф вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам марказидан бошланди.

-Қайноқ сувнинг бехосдан тўкилиб кетиши оқибатида фарзандим куйишдан жароҳат олгани учун шу ердамиз, - дейди Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Н.Ғуломова. – Шифокорларга раҳмат, жуда яхши қарашяпти. Депутатларнинг ташрифи эса дилбандимга катта қувонч берганидан хурсанд бўлим. Албатта, асосисйси, эътибор, бироқ болаларнинг совғалардан ёнган нигоҳларини кўриб, биз оналарнинг бошимиз осмонга етди. Шундай саховатли депутатларимиз кўпаяверсин.

Ташрифнинг навбатдаги манзили Андижон шаҳрининг қатор маҳаллаларида истиқомат қилувчи оилаларда тарбияланаётган имконияти чекланган болажонлар хонадонлари бўлди. Кутилмаган йўқловлар ўксик қалбли кичкинтойларнинг ҳар доим эътибор ва ғамхўрликда эканларини яна бир бор намоён этди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    606
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+