Депутатлар ижтимоий ҳимояга мухтож болажонлар ҳолидан хабар олди

08.01.2021, 17:09

Депутатлар ижтимоий ҳимояга мухтож болажонлар ҳолидан хабар олди

Ижтимоий оғир шароитдаги ва имконияти чекланган инсонлар хонадонларидан хабар олиш, кўнглини кўтариш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Янги йил байрами муносабати билан Жиззах шаҳридаги 2-сонли кўп тармоқли имконияти чекланган болалар ММТга бориб, беғубор болажонларга совғалар улашишди.

Шу куни депутатлар ва партиянинг “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари Жиззах шаҳрининг чиройига ҳисса қўшиб келаётган бир гурух ободонлаштириш ходимларига ҳам совғалар топширишди.

  • Кўрилди
    494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+