Илм-фан ютуқларини амалиётда қўлламасдан қишлоқ хўжалигида тараққиётга эришиб бўлмайди

08.01.2021, 17:20

Илм-фан ютуқларини амалиётда қўлламасдан қишлоқ хўжалигида тараққиётга эришиб бўлмайди

Қишлоқ хўжалигида ютуқлар билан бирга муаммоли, ечимини кутаётган масалалар ҳам йўқ эмас. Даладан йиғиштириб олинган ҳосил миқдори кам бўлса, табиат инжиқликлари, уруғ сифатсизлиги ер унумдорлиги пастлиги каби сабабалар бунинг омили сифатида кўрсатилади. Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида айни шу масалага алоҳимда тўхталиб, ерлардан белгиланган ҳосилни олиш, берилган имкониятлардан унумли фойдаланиш учун деҳқон ва фермерларнинг билим ва салоҳиятини юксалтириш, ерга муносабатини ўзгартириш зарурлигини қайд этдилар.

Тўғри қишлоқ хўжалиги соҳасида осон йилнинг ўзи бўлмайди. Табиат инжиқликлари, сув ресурсларининг чеклангани, турли ҳашарот ва зараркунандалар билан курашиш ҳар бир деҳқондан катта азму шижоат, миришкорлик ва тажрибани талаб этади. Шу маънода давлатимиз раҳбарининг бу борадаги таклифи мана шу муммоларнинг самарали ечимини таъминлайди десак, хато бўлмайди. Боиси, бугун ҳеч бир соҳада илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни амалиётда қўлламасдан туриб тараққиётга эришиб бўлмайди. Бу эса кенг ва замонавий билимга эга кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, хорижий тажрибаларни ўзлаштириш каби долзарб вазифаларни олдимизга қўймоқда.

Ана шуларни инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, келгуси йили барча вилоятларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари ташкил этилиб, уларда “ягона дарча” тамойили асосида 100 дан ортиқ агрохизматлар кўрсатиш йўлга қўйилиши айни деҳқон дилидаги гап бўлди. Чунки бу марказлар зиммасига деҳқонларга ернинг сифатини яхшилаш, касалликларга қарши курашиш, уруғликларни танлашда кўмаклашиш вазифаси юклатилади.

Куни кеча бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси йиғилишида ҳам мазкур масалалар муҳокама қилинди. Муҳокамалар доирасида давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган қатор белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқадиган қўмитамизнинг аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқдик.

Барно Мирзамова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+