“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексга қандай ўзгартиришлар киритилмоқда?

12.01.2021, 13:01

“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексга қандай  ўзгартиришлар киритилмоқда?

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда дастлаб “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазолар енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Халқ вакилларининг айтишича, қонун лойиҳаси билан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг бир қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, мазкур кодекснинг 54, 123, 141, 147-моддаларида назарда тутилган “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланган жарималарнинг энг кам даражаси сақланиб, энг кўп даражаси чиқарилмоқда.

Шунингдек, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 1286-моддада белгиланган Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилмоқда ҳамда такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари чақирилмоқда.

Депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида йўл транспорт соҳасидаги қоидабузарлик учун жарималакр белгилашда коррупцион ҳолатлар содир этилишини олдини олишини айтиб, қонун лойиҳасини маъқуллашди

  • Кўрилди
    268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+