O’zLiDeP депутати пахтаободлик ажрим ёқасидаги оилани тикланишига кўмаклашди

12.01.2021, 15:29

O’zLiDeP депутати пахтаободлик ажрим ёқасидаги оилани тикланишига кўмаклашди

Пахтаобод тумани “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилувчи Тўлқинбой Йўлдошев турмуш қурганига уч йил бўлди. Уч йилдирки, келинчак янги хонадонда ҳеч қўним топмади. Хали у баҳона, хали бу важ билан ота уйига кетиб қолаверишлари куёвнинг ҳам паймонасини тўлдиргани рост. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, O’zLiDeP Аёллар қаноти фаоли Барчиной Тошмуродова раҳбарлигидаги МФЙ фаоллари, отинойиларнинг аралашувлари, тушунтиришлари ҳам келинга кор қилмади. МФЙ раиси сўнгги умидни халқ депутатлари туман кенгаши депутати Дилшодбек Абдураҳмоновдан топди.

Тегишли мутасаддилар билан МФЙ биносида яраштирув ишлари олиб борилди. Ҳар икки оила катталари, келиннинг ота маҳалласи вакиллари ҳам таклиф қилиндилар. Депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан ажрим ёқасидаги оила яраштирилди. Айтилган муаммоларга ечим топилди. Арзимас сабаблар оилада улғаяётган битта фарзанднинг етим бўлишига арзимаслиги ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

- Депутатимизга раҳмат, - дейди “Навбаҳор” МФЙ раиси, Аёллар қаноти фаоли Б.Тошмуродова. – Бир оиланинг бузилиши олди олинди. Бундан ташқари, Дилшодбек Абдураҳмонов ҳар ишимизда бош-қош. Саховат тадбирларимизда илк ташаббусни ўзлари илгари сурадилар. Ҳудуднинг қандай муаммоси бўлса, “лаббай” деб ечим топишга чин дилдан фидойилик билан ҳаракат қилади.

Шу куннинг ўзида депутат томонидан Бўстонобод маҳалласида яшовчи 65 ёшли Исмоилжон Юлдашевни меҳрибонлик уйига жойлаштирилишида амалий кўмак кўрсатилди. Фуқаронинг қаровчиси ва яқини йўқлиги сабабли сарсонгарчилик тинкасини қуритганди. Халқ ноибининг ёрдами билан бугун у меҳрибонлик уйида ўзи каби кексалар даврасида, тиббий ходимлар парваришида.

Мана шундай фаол депутатларнинг сайловчиларга елкадошлиги хали ҳам фаолиятини сарҳисоб этолмаётган айрим “мудроқ” депутатларни уйғотишга ва намуна бўлишга арзийди.

Зилола РАҲМОНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати ходими.

  • Кўрилди
    485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+