Спикер ўринбосари Жомбой туман Кенгаши сессиясида Мурожаатнома мазмун-моҳиятига эътибор қаратди

12.01.2021, 15:39

Спикер ўринбосари Жомбой туман Кенгаши сессиясида Мурожаатнома мазмун-моҳиятига эътибор қаратди

Куни кеча Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашининг навбатдаги – ХХI сессияси ўтказилди. Тадбирни Кенгаш раиси Қаюм Собиров олиб борди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни тайёрлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сессияда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спекири ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов сўзга чиқиб, Президент Мурожаатномасида сўз юритилган, қуйи тизим мутасаддиларига белгилаб берилган вазифалар бўйича тушунча берди.

- Бугунги кунда мамлакатимизда камбағалликни камайтириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари деярли ҳар бир маърузаларида бу масалага тўхталиб, камбағалликни камайтириш учун аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш лозимлигини таъкидламоқда, - деди А.Хаитов. - Шу жиҳатдан ўтган йил аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида туб бурилиш йили бўлди, десак янглишмаймиз. Чунки ўтган йилда аҳолининг муайян қатлами ўртасида камбағаллик мавжудлигини биринчи марта тан олиниб, уни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар бошланди. Барча туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича мутлақо янги – “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” тизими жорий этилди.

Ўзини ўзи банд қилган аҳоли учун солиқ имтиёзлари берилиши ҳамда кўпгина чекловларнинг бекор қилиниши туфайли 500 минг нафар фуқаро меҳнат фаолиятини қонуний тарзда йўлга қўйди. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларига 300 миллиард сўм имтиёзли кредит ва субсидия ажратилгани ҳам қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлашда янги йўналишга айланди.

Мурожаатномада тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 6 триллион сўм кредит ажаратилиши, тадбиркорларни комплекс ҳимоя қилишга қаратилган “Тадбиркорлик кодекси” ишлаб чиқилиши, тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга яна бир йил мораторий эълон қилиниши, тадбиркорлар учун қўшимча 1,5 триллион сўмгача айланма маблағлар яратилиши ва бошқа шу каби қўшимча имтиёзлар юртимиз иқтисодиётининг таянчига айланган тадбиркорларни қувонтириб юборгани, ғайратига ғайрат, эртанги кунига катта ишонч уйғотиши шубҳасиз.

Партия етакчиси Мурожаатномада белгилаб берилган мазкур вазифаларни жойларда тўлиқ ижросини таъминлаш ва назоратини олиб боришда барча масъул раҳбарлар, маҳалллий кенгаш депутатлари янада фаол бўлишлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, 2021 йил учун туманда режалаштирилган қишлоқ хўжалигига доир лойиҳаларни амалга ошириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари, “Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш — камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришнинг муҳим омили” масаласи юзасидан Олий Мажлиси Сенатининг Мудофа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Ф.Боқиев сўзга чиқиб сессия қатнашчиларига ўз таклифларини билдириб ўтди.

Сессия сўнггида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    694
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+