Спикер ўринбосари 45 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарини “Ургут” ЭИЗ таркибига киритишни таклиф этди

13.01.2021, 09:57

Спикер ўринбосари 45 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарини “Ургут” ЭИЗ таркибига киритишни таклиф этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов Жомбой туманидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди.

Шундай учрашувлардан бири тумандаги «TURBO HYGIENIC» масъулияти чекланган жамияти шакидаги қўшма корхонасида бўлиб ўтди.

2020 йил оралиғида хорижий инвесторлар иштирокида иш фаолиятини бошлаган ушбу корхона болалар тагликлари ва нам салфеткалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси А.Ҳаитов корхона фаолияти билан танишиш жараёнида иштирок этган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мажидовга тумандаги 45 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарини давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан оқилона фойдаланишлари мақсадида “Ургут” эркин иқтисодий зона таркибига киритишни таклиф қилди.

Мазкур корхоналар эркин иқтисодий зона таркибига киритилса, солиқ ва бошқа имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш қувватлари кескин ошишини ҳамда 4 мингдан ортиқ қўшимча иш ўрни яратиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши ахборот хизмати.

  • Кўрилди
    203
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+