Шимоли-ғарбий ҳарбий округига ёшлар саёҳат қилди
13.01.2021, 16:06

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Шимоли-ғарбий ҳарбий округига фаол ёшлар учун саёҳат ташкил қилинди.
Бу бежиз эмас албатта. Сизу бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилиниб келинмоқда.
Мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак арзийди.
Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан Миллий армиямизга қаратилаётган эътибор, мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган мард, жасоратпарвар ўғлонларимизни байрам билан чин дилдан табриклади. Она ватанимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровон турмуш кечиришида миллий армиямизнинг тутган ўрни катта эканлигини қайд этди.
Тадбирда партиянинг фаол ёшлари ҳарбий қисмларга экскурсия қилиниб, ҳарбийлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Бир вақтнинг ўзида 500 та аскарни жойлаштириш имкони бўлган иморатта ҳарбий хизматчилар ва ходимлар учун барча шароитлар яратилган.
Шунингдек батальон иморатида ҳарбий хизматчиларнинг маъанвий дам олиши, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиши учун қулай шароитлар яратилган.
Иморатда 7 минг бадъий адабиёт ва 10 минг электрон кутубхоналарга эга. Саломатлик – туман бойлик деганидек, гарнизонда ҳарбий хизматчиларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари, жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши учун спортнинг волейбол, баскетбол, мини футбол, стол тенниси, бокс, қўл жанги ва транежёр заллари ҳам мавжуд.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округидаги бир қатор ҳарбий ходимларга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик савғолари топширилди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Китоб туманида томорқа кластери ва ўқув маркази ташкил этилди
16.01.2021, 11:37
-
“Қўшнинг тинч, сен тинч”
15.01.2021, 17:26
-
Мурожаатнома мазмун-моҳияти тарғиботи депутат ва партия фаоллари нигоҳида
15.01.2021, 17:22
-
Улуғнорлик депутат “Темир дафтар”га киритилган ва чиқарилган хотин-қизлар муаммоларини ўрганди
15.01.2021, 17:20
-
Хивада депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти форуми ўтказилди
15.01.2021, 11:37
Фикрингизни қолдиринг