Андижондаги “Стандарт” хусусий тиббиёт клиникасида БПТ ташкил этилди

13.01.2021, 17:35

Андижондаги “Стандарт” хусусий тиббиёт клиникасида БПТ ташкил этилди

Сардорбек Раҳмонов асли кардиолог. Андижон давлат тиббиёт институтини 2012 йилда тамомлагач, ўқишни таълимнинг магистратура босқичида давом эттирди. Олий таълимнинг ҳар икки босқичини муваффақиятли тамомлаган йигит 3 йил институтда ассистент вазифасида фаолият юритиб, соҳадаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади. Ота изидан борган С.Раҳмоновнинг қизиқишлари, янги ва илғор фикрлари билан падарининг чинакам издошига айланди, ишончни оқлади. Ташаббуслари тошни ёрган ёш мутахассис хусусий тиббиётган очилаётган кенг имкониятлардан тўла фойдалана олишини амалда исботлади.

2016 йилда Андижон шаҳри, Шаҳидтепа маҳалласида фойдаланишсиз турган қаровсиз бинони қонуний олиб, бир йил давомида иншоотда қайта реконструкция ишларини амалга оширди. 2018 йилда янги “Стандарт” номи остида замонавий хусусий клиника фаолият бошлади. Айни кунда мазкур тиббиёт масканида 20 нафардан зиёд малакали, тажрибали шифокор ва ҳамширалар беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқдалар.

-Ҳижома ва зулук билан даволаш, улитка терапия, иглорефлексотерапия, яъни игна билан даволаш, фитобар йўналишларида иш олиб борамиз, - дейди клиника раҳбари Сардорбек Раҳмонов. – Зулук етиштириш бўйича Ўрта Осиёда ягона бўлган инновация яратиш йўлида изланяпмиз. Бунда табиий йўл билан етиштирилган зулукларни сунъий усулда олинган зулукларга чатиштириш йўли орқали етиштиришни йўлга қўймоқчимиз. Маълумки, зулуклар асосан тиббиётга хорижий давлатлардан олиб келинади. Бундай зулукларда турли касалликлар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас, албатта. Шунинг учун ҳам 1998 йилдан буён Избоскан туманидаги фермер хўжалигимизда зулук етиштириш билан шуғулланамиз.

Дарҳақиқат, Избосканнинг Урганжи маҳалласида ташкил этилган “Тасир” фермер хўжалигининг 3 гектар ерида зулук етиштирилади. Фермер хўжалик раҳбарлигини зиммасига олганига хали кўп бўлмаган бўлса-да, отасининг ишларини янги ташаббуслар билан бойитган ҳолда давом эттираётган Сардорбек жорий йилдан бошлаб тиббиёт зулугини етиштиришга кластер усулини ҳам жорий қилишни ният қилган. Унинг таъкидлашича, зулукдан 10 турга яқин косметология маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши натижасида нафақат, вилоятда бу йўнилишда янги инновацияларга йўл очилади, шу билан бирга янги иш ўринлари яратилади.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан мазкур клиникада ташкил этилган давра суҳбати эзгуликка хизмат қилди. Партия сафи яна бир ёш тадбиркор ҳамда 10 нафардан зиёд тиббиёт ходими билан бойиди. Шу куннинг ўзида бу ерда партия қуйи бўғини ташкил этилиб, аъзоларга O’zLiDeP гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Суҳбат асносида ҳам шифокор, ҳам тадбиркорнинг  келажак режалари билан қизиқдик. Жорий йилда Қўқон шаҳрида, Тошкент ва Наманган вилоятларида хусусий клиниканинг филиаллари ташкил этилиши режалаштирилган. Партия масъуллари яқин ҳамкорлик борасида келишиб олдилар.

Зилола РАҲМОНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбот хизмати раҳбари.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1044
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бобир2021-02-19 17:17:42

Зулук етиштириш бўйича фикрлашсак яхши бўларди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+