“O’zLiDeP кубоги” шофирконликларга насиб этди

14.01.2021, 17:25

“O’zLiDeP кубоги” шофирконликларга насиб этди

Бухоро вилоятида январь ойи  — “мини футбол ойлиги” деб белгиланган. Қолаверса,  14 январь - Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси ва Бухоро давлат университети Жисмоний маданият факультети “Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт” кафедраси ҳамкорлигида партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда Ёшлар қаноти фаоллари ўртасида “O’zLiDeP кубоги” мини футбол мусобақаси ташкиллаштирилди.

Бухоро давлат университетида бўлиб ўтган мусобақада ўндан ортиқ жамоалар ўзаро баҳслашишди. Қизғин ва муросасиз ўйинлар якунида партиянинг Шофиркон туман Кенгаши жамоасига тенг келадиган рақиб топилмади. “O’zLiDeP кубоги”и шофирконликларга насиб этди. Иккинчи ўринни партиянинг Ромитан Кенгаши жамоаси қўлга киритган бўлса, қоракўлликлар эса учинчи ўрин билан кифояланишди.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Жасурбек Болтаев барча қатнашчиларга, ҳакамларга Ташаккурномалар ва ғолиб ҳамда совриндорларга эсдалик совғалари топширди.

—Бундай мусобақалар ёшларни спортга йўналтиришда қўл келади, — дейди университетнинг факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси ўқитувчиси Яхши Файзиев. — Биз партия билан ҳамкорликда ана шундай мусобақаларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олдик.

Айни пайтда, Бухорода O’zLiDeP вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тадбирлар ўтказилаяпти. Уларда асосий эътибор ёшларни ватанпарварлик руҳида тайёрлашга қаратилмоқда.

Фирдавс ПИРНАЗАРОВ,

O’zLiDeP вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+