“Ватан ҳимоячилари куни” нишонланди
14.01.2021, 17:28
Бухоро шаҳридаги 35-мактабда 14-январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб "Мардлар қўриқлайди Ватанни!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда O'zLiDeP вилоят ва шаҳар Кенгашлари вакиллари, ўқув муассасасининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Фирдавс Пирназаров сўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклади. Ёшларга мавзуга оид мотивацион руҳдаги фикрлари билан кўтаринки кайфият бағишлади. Шунингдек, тадбирда фаол қатнашган ҳамда фанлар кесимида ютуқларга эришган ўқувчиларга Ташаккурнома ва бадиий китоблар улашди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим
25.04.2024, 11:42
-
Касбида аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди
25.04.2024, 09:13
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
Фикрингизни қолдиринг