Мотамсаро она ҳайкали пойи анвойи гуллар билан безанди

14.01.2021, 17:30

Мотамсаро она ҳайкали пойи анвойи гуллар билан безанди

Қарши шаҳридаги ҳамон урушдан қайтмаган ўғлини интизорлик билан кутаётган онаизор тимсоли акс эттирилган “Мотамсаро она” ҳайкали пойи бугун гулчамбарлар билан тўлиб тошди. Шунча йил ўтса-да, онаизар мижжаларидаги ёш ҳалиям қуригани йўқ, ҳалиям ўғлининг урушдан қайтишидан умудвор онанинг рамзий ҳайкали пойи 14 январь –Ватан ҳимоячилари кунида гуллар билан безанишида чуқур маъно бор.

Чунки бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 29 йил тўлди. Армиямизда куч-қувватга тўлган, мард ва жасур ўғлонларимиз хизмат қилмоқда. Улар юртимиздаги тинчлик ва хотиржамликнинг қалқонларидир. Улар бор экан, фарзанди доғида куйган оналар фарёди эшитилмайди. 

-Бу гулчамбарлар юртимиздаги тинчлик бардавом бўлиши, оналар фарзандларининг бахтидан қувониб, ҳаётдан рози бўлиши, Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган мард ўғлонларимизнинг юртимизга садоқатининг тимсоли сифатида қўйилаяпти- дейди O’zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Арзиқул Шеров. – Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригида айтилганидек, паҳлавон ва ботир ўғлонларимиз халқаро ҳарбий-ўқув машғулотлари, армия ва спорт мусобақаларида дунёдаги етакчи мамлакатларнинг ҳарбий хизматчиларига асло бўш келмасдан, ғалабага бўлган иродасини яққол намойиш этиб, буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари эканини исботламоқдалалар. Биз ҳарбий ўғлонларимиз билан фахрланамиз, улар халқимизнинг ишончи ва таянчидир.

Байрам муносабати билан Қарши шаҳрида ҳарбий парад ўтказилди. Шу куни  Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тақдирланганларга мукофотларни топширди. Шунингдек,  ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳам вилоят ҳокимининг ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят раҳбарлари, нуронийлар ва ёшлар Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртида бўлиб, курсантлар ҳаёти билан танишишди, байрам тадбирида иштирок этишди.

Қашқадарёда Ватан ҳимоячилари куни байрами давом этмоқда.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+