Ишбилармон аёлга фақат истак ва иштиёқнинг ўзи камлик қилади, энди улар бизнес соҳасида билимини оширмоқчи...
14.01.2021, 17:32

Деҳқонободда ишбилармон аёллар жуда кўп ва уларнинг баъзилари бизнесни нимадан бошлаш лозимлиги ва тадбиркор фаолиятида юз берадиган сунъий тўсиқларни қандай енгиб ўтиш ҳақида етарли билим ва тажрибага эга эмас. Ишбилармон аёлга фақат истак ва иштиёқнинг ўзи камлик қилишини ишни бошлаб, ора йўлда қолиб кетган тадбиркор аёллар мисолида яққол кўраяпмиз. Шундай экан, тадбиркорликка қўл урмоқчи бўлган хотин-қиз энг аввало бизнес соҳасини мукаммал ўзлаштириши ҳамда ҳуқуқий саводхонлиги юксак бўлиши шарт.
Яқинда Деҳқонобод туманидаги 5-мусиқа ва санъат мактаби анжуманлар залида ишбилармон аёлларга Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўргатиш бўйича ўтказилган давра суҳбатида шу хусусда фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирда туман Кенгаши депутатлари Нодира Бойназарова ва Меҳриноз Менглиева сўзга чиқиб, Мурожаатномада аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилаётганини, бунинг учун “Халқ банки” томонидан жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларини ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими жорий этилиши ҳақида фикр юритишди.
Давра суҳбатида Нигора Холмуҳамедова, Нодира Абдулҳакимова, Гулноза Жуманова, Улдона Рустамова, Фариза Шерназарова, Раъно Самадова, Лобор Тошпулатова ва Озода Ҳатамова фикр билдириб, ишбилармон аёлларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда бизнес соҳасига ўқиб, билимини ошириш истагини билдиришди.
Гулбаҳор Тўраева,
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
“Аёллар қаноти” бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли қўрғонтепалик 70 нафар хотин-қиз ва ёшларнинг бандлигини таъминлади
02.03.2021, 15:21
-
Қамашилик томорқачи аёл хонадонида хотин-қизлар учун ўтказилган “маҳорат дарси”да нималарга эътибор қаратилди?
26.02.2021, 18:22
-
“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га кирган аёлларга маҳорат дарслари ўтилди
26.02.2021, 17:01
-
Депутат қандай қилиб 18 нафар ишсиз аёлнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашди?
25.02.2021, 17:20
-
Партия ташаббуси: “Аёллар дафтари”га кирганларга 143 миллион сўмлик бепул дори дармонлар тарқатилди
25.02.2021, 17:15
Фикрингизни қолдиринг