Ватан ҳимояси-энг муқаддас бурч

14.01.2021, 17:36

Ватан ҳимояси-энг муқаддас бурч

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда Наманган шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан 7254 ҳарбий қисм ходим ва аскарлари билан учрашув ўтказилди.

Таъкидлаш ўринлики, Ватан остонадан, инсон яшаб нафас олиб турган гўшадан, инсоннинг киндик қони тўкилган хонадон тупроғидан бошланади. Шу боис, инсон илк бор нафас олиб, улғайиб вояга етган она заминга меҳр-муҳаббат ва садоқатда бўлиши, унинг ҳар бир ҳовуч муқаддас тупроғини кўзига тўтиёдек суртиши, унга нисбатан бир умр фарзандлик ҳисси билан яшаши унинг учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

Ана шундай муқаддас бурчни садоқат билан адо этаётган ватанпарвар Наманган шаҳридаги 7254 харбий қисм ҳодим ва аскарларини  14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этилди, ҳамда уларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирнинг якуний қисмида ҳарбий қисм командири подполковник Улуғбек Мамаджонов бошчилигида ҳарбий қисм фаолияти ҳамда аскарларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

  • Кўрилди
    595
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+