“Ватан ҳимоячилари куни” нишонланди

15.01.2021, 11:31

“Ватан ҳимоячилари куни” нишонланди

Бухоро шаҳридаги 35-мактабда 14-январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб "Мардлар қўриқлайди Ватанни!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда O'zLiDeP вилоят ва шаҳар Кенгашлари вакиллари,  ўқув муассасасининг  ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Фирдавс Пирназаров сўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклади. Ёшларга мавзуга оид мотивацион руҳдаги фикрлари билан кўтаринки кайфият бағишлади. Шунингдек, тадбирда фаол қатнашган ҳамда фанлар кесимида ютуқларга эришган  ўқувчиларга Ташаккурнома ва бадиий китоблар  улашди.

Мазкур тадбирни ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатган Нафиса Ҳошимова, Юлдуз Норова сингари ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирди.

  • Кўрилди
    507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+