Депутатлар оқдарёлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди

15.01.2021, 11:34

Депутатлар оқдарёлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди

“Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида айни кунларда жойлардаги тадбиркорлар, ишбилармон доира вакилларининг, кичик бизнес субьектларининг фаолиятларидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга амалий кўмак беришда тегишли мутасаддилар билан яқин ҳамкорлик ўрнатишга катта ёрдам бермоқда.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми Оқдарё туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилди. Форумда ҳамкор ташкилотлардан туман ҳокимлиги, тижорат банклари туман бўлимидан масъуллар ва бошқа ҳамкор тадбиркорлар ва ўз бизнесларини йўлга қўймоқчи бўлган ёш йигит-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.

Форумда иштирок этган тадбиркор Шодиёр Абдувоҳидов Пичоқчи маҳалласида мини-футбол майдончаси қуриш ниятида эканлиги, бу борада 1 йилдан бери мутасаддиларга юзлангани билан иши ҳал бўлмаётганидан шикоят қилди. Мазкур майдончани қуриш учун тадбиркорга туман ҳокимлиги ер майдони ажратилишида амалий ёрдам берадиган бўлди.

Мулоқот жараёнида қишлоқ тадбиркорлари ва фуқароларининг кўплаб мурожаатлари ўрганилиб, баъзилари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Хусусан, Пичоқчи маҳалласидан ёш тадбиркор Шахриёр Солиев авто мойка очиш ҳаракатида юрганлиги айтиб мурожаат қилди. Халқ банки маъсуллари тадбиркорга ушбу масалада имтиёзли кредит ажратилишга келишиб олинди.

Толиб Абдувоҳидов томонидан маҳалладаги 30-мактаб 80 йиллар давомида ҳашар йўли билан қурилганлиги, ҳозирги кунга келиб мактаб таъмир ҳолатига келиб қолган. Ушбу мактабни 2021 йилги Давлат дастурига киритиб амалий ёрдам бериш кераклиги сўралди.

Фуқаро Элёр Жалолов темирчилик ҳунари билан шуғилланиш ниятида эканлигини ва иш бошлаш учун 200 миллион кредит кераклиги бўйича мурожаат қилди. Тадбиркорга марказий банк маъсуллари томонидан кредит ажратишга келишиб олинди.

Форумда кўтарилган шу каби қатор муаммоли масалалар ҳамкор ташкилот вакиллари билан биргаликда депутатлар назоратига олинди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    749
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+