Хивада депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти форуми ўтказилди

15.01.2021, 11:37

Хивада депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти форуми ўтказилди

OʼzLiDeP Хива туман Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ўтказилди.

Тадбирда сўз олган OʼzLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шухрат Атажанов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш тўғрисида йиғилганларга маълумот берди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Хива туманида 2300 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, жорий йилдан 2 йирик лойиҳа амалга оширилиши натижасида яна янги иш ўринлари яратилди, аҳоли турмуш тарзи яхшиланди.

Хусусан, туманда балиқчиликни янада ривожлантириш мақсадида Латвия давлати билан ҳамкорликда 105 млрд сўмлик лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Яна битта йирик лойиҳалардан бири тўқимачилик йўналишида амалга тадбиқ этилиши натижасида 200 та янги ишчи ўрни яратилади.

– Маҳаллабай тизимида ишлашни йўлга қўйганмиз. Ҳозирда тумандаги барча маҳаллаларда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилмоқда. Кейинги босқичда уларга пухта билим бериб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишда кўмаклашамиз,– дейди туман кенгаши депутати Омонкелди Машарипов.

Ўзаро мулоқотлар шуни кўрсатдики, мазкур лойиҳа доирасида белгиланган тадбир ва мулоқотлар бугунги кунда ўта муҳим. Чунки депутатлик сўровлари ва назорат – таҳлил ишларини ташкил этиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада ривожлантириш борасида кўтарилган масалаларнинг ижобий ҳал этилишига амалий жиҳатдан кўмаклашилади, тегишли йўналишлар бўйича амалдаги қонунчилик ва норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар базаси қайта кўриб чиқилади ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек янги қонун ҳужжатларига, хусусан Тадбиркорлик кодекси лойиҳасига амалий таклиф ва тавсиялар шакллантирилади.

Форум доирасида бир қатор тадбиркорларнинг банк-кредит, хизмат кўрсатиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва шу каби ўнлаб мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Умид Нурметов,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

 билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    574
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+