Улуғнорлик депутат “Темир дафтар”га киритилган ва чиқарилган хотин-қизлар муаммоларини ўрганди

15.01.2021, 17:20

Улуғнорлик депутат “Темир дафтар”га киритилган ва чиқарилган хотин-қизлар муаммоларини ўрганди

Марҳабохон Холмирзаева Улуғнор тумани, “Нуробод” маҳалласида истиқомат қилади. Аёлнинг сабри, турмуш машаққатларини енгишдаги матонати чинакам ўзбек оналари қиёфасини яратади. Парваришидаги қизалоғининг хасталиги дунёсини қоронғу қилади, нажот излайверади. Саккиз ёшли қизчанинг кўкрак қафасидаги суяклар ўсишида нуқсон бор, жарроҳлик амалиёти зарур. Аммо топганини амаллаб рўзғор камларига етказаётган аёл учун операция ҳаражатлари оғирлик қилаётгани бор гап. Хали у қариндоши, хали бу танишидан зир югуриб мадад излаган Марҳабохоннинг муаммоси депутат кўмаги билан ҳал бўлгани қувончли.

Халк депутатлари Улуғнор туман кенгаши депутати Маъруфжон Рахмоновнинг мазкур маҳаллада шакллантирилган “Темир дафтар”га киритилган оилалар холидан хабар олиш ишлари доирасида ушбу муаммо юзага чиқди. Амалий кўмак берилди, бемор фарзанд Андижон шаҳридаги шифохонага жойлаштирилди.

Депутатнинг ўрганишлари “Темир дафтар” доирасида бўлгани йўналишдаги ишларнинг қай даражада ўзини оқлаганлигини ҳам намоён қилди. Моҳирахон Хакимова ушбу дафтардаги рўйҳатда эди. Турмуш ўртоғи, уч нафар фарзанди билан ўзларига берилган кўмакларни чин дилдан оқладилар. Яшаш уйи томорқасида, фермер хўжаликлари ер майдонларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш билан шуғулландилар. Оилага даромад кира бошлади. Муҳими, хонадоннинг ҳар бир аъзоси бандлиги таъминланди.

Ўрганишлар мобайнида маҳалладаги асосий муаммо эътибордан четда қолмади. Аҳоли тоза ичимлик суви танқислигидан қийналади. Мавжуд 13 та кўчадаги 348 та хонадондан атиги 65 таси артезиан сув ичиш имконина эга. Колгани эса яқин атрофдаги ариқ сувларини истеъмол қилишга мажбур.

Хўш, мазкур муаммонинг ечимига қай бир мутасадди камарбаста бўлади? Ёки цивилизациянинг етиб келишини кутиб ўтирган маъқулми? Халқ ноибига елкадошликка қай масъул марду майдон бўлиб туриб бера олади? Наҳотки, Андижоннинг энг чекка чўл ҳудуди Улуғнор туманига тоза ичимлик суви етказиб бериш ишлари яна қанча муддатга чўзилади? Ахир оби-ҳаётнинг саломатлик манбаи эканлиги долзарб масалаку!

Бу борада депутатга ҳамкорликни ким зиммасига олади?

Зилола РАҲМОНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари.

  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+