Мурожаатнома мазмун-моҳияти тарғиботи депутат ва партия фаоллари нигоҳида

15.01.2021, 17:22

Мурожаатнома мазмун-моҳияти тарғиботи депутат ва партия фаоллари нигоҳида

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳридаги Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасида “Долзарб вазифалар ижросига масъулмиз!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистион Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган устувор вазифалар ижросига бағишланган мазкур тадбирни партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова очиб, Мурожаатномада таъкидланган ҳар бир бандга долзарб топшириқ сифатида ёндашиш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Тадбирда сўз олган Андижон давлат университети катта ўқитувчиси Зоҳиджон Хайитматов ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари мавзу доирасидаги фикрларини ўртоқлашдилар.

- Ўтган 2020 йил сўнггида муҳтарам Президентимиз томонидан Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўлланган Мурожаатнома келгуси йилдаги вазифаларимизни аниқ белгилаб олишимиз учун мустаҳкам пойдевор бўлди, - дейди тадбирда сўз олган халқ депутатлари Марҳамат туман кенгаши депутати, “Устувор йўналиш сари” хусусий корхонаси раҳбари Бахтиёржон Абдуллажонов. - Партиямизнинг мақсадларидан бири тадбиркорларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини кенгайтириш экан, келгуси йилда Мурожаатномада илгари сурилган ташаббусларга биз ҳам шижоат ва сидқидилдан қилинган меҳнатимиз билан жавоб берамиз.

Қизғин мулоҳазаларга бой ўтган давра суҳбати давомида бир гуруҳ депутатларга O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташаккурномалари тантанали топширилди.

Шуҳрабек Бозоров,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги

Сиёсий таълим маркази раҳбари

  • Кўрилди
    767
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+