Деновда баскетбол бўйича қизлар жамоалари ўртасида туман биринчилиги ўтказилди

18.01.2021, 15:25

Деновда баскетбол бўйича қизлар жамоалари ўртасида туман биринчилиги ўтказилди

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Унга кўра, партиянинг барча ҳудудий кенгашлари Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда аҳолини соғлом турмуш тарзи, спортга жалб қилиш мақсадида жойларда турли спорт мусобақалари, оммавий спорт марафонлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбир O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан биргаликда Денов туманидаги “Шахбозбек” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Унда спортнинг баскетбол тури бўйича қизлар жамоалари туман биринчилиги учун беллашишди. “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтказилган мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳам иштирок этди.

Мусобақа якунида А.Хаитов ғолиб жамоани тақдирлаб, уларга келажакда бунданда катта ютуқларни қўлга киритишлари учун тилак билдирди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    678
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+