Депутат ота-онасиз қолган қизнинг бир йиллик контракт тўловини тўлаб берди

18.01.2021, 18:08

Депутат ота-онасиз қолган қизнинг бир йиллик контракт тўловини тўлаб берди

O'zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг сарҳисоб йиғилишида O'zLiDeP Сиёий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Ҳаитов томонидан  олға сурилган "Бир депутат- юз аёлга кўмакчи!" лойиҳасининг ижросини биринчи бўлиб  Навоий вилояти бошлаб берди.

Халқ депутатлари Навоий вилояти депутатлик гуруҳи йиғилишида  вилоят  депутати М. Йўлдошева томонидан ўртага ташланган Тошкент Давлат Техника Университети иккинчи курс талабаси Сабина Бобоёрованинг пандемия туфайли чин етим бўиб қолгани ва ўқиши учун контракт пулини тўлай олмай қийналаётгани тўғрисидаги мурожаати юзасидан бошланган ҳаракат сенатор, вилоят кенгаши депутати У. Файзиев ҳомийлиги билан уч кун ичида ҳал этилди.

- Отам 2012 йилда вафот этганди. Вирус туфайли онамдан ҳам айрилиб қолдик. Синглимни қариндошларимиз уйига олиб кетишди. Менинг ўқишим катта муаммо бўлаётганди. Бировлар депутатга мурожаат қилишимни айтишди. Сайловда кимга овоз берганимни эслаб, бизнинг ҳудуддан сайланган вилоят депутати М.Йўлдошевага мурожаат қилдим. Тўғриси, ўқишим масаласи бунча тез ҳал этилади, деб ўйламаган эдим. Яхши одамларнинг борлигига шукур қилдим, - дейди чин етим С. Бобоёрова.

Президентимизнинг Олий мажлисга йўллаган Мурожаатномасидаги хотин-қизларга оид бандлари ҳамда 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинишидан келиб чиққан ҳолда, O'zLiDeP  томонидан “Бир депутат-бир аёлга кўмакчи!” лойиҳасининг ташкил этилиши ана шундай савобли ишларга туртки бўлиши шубҳасиздир.

“ZARAFSHON GOLDEN CROUP” МЧЖ  раҳбари, сенатор, Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутати У. Файзиев амалда бошлаб берган лойиҳани бошқа депутатлар ҳам мамнуният билан қабул қилиб, тезлик билан амалга оширишга киришишди.

                                                                          O'zLiDeP Навоий вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    475
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+