Томорқаларда иш қизғин

19.01.2021, 11:17

Томорқаларда иш қизғин

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 9 апрелдаги  «2020 — 2022 йилларда Cурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Денов туманининг Собир Раҳимов СИУ ҳудудида 800 га ер майдонида томчилатиб суғориладиган ёнғоқзорлар ташкил этиш дастурга киритилган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Фракцияси раҳбари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов воҳага ташрифи чоғида ҳудуддаги фермер хўжаликлари раислари билан учрашиб, ушбу ёнғоқзорларни барпо этиш учун қандай амалий ишларга қўл урилаётгани билан ҳам қизиқди.

Қолаверса, “Намуна” маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонларида ҳам бўлиб, айни экин-тикин ишлари бошланган мавсумда томорқаларга экилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўздан кечирди.

—  Сурхондарёда экин-тикин ишлари эрта бошланади, чунки бизда баҳор эрта кириб келади, — дейди Сайфиддин Чориев. — Айни пайтда тўқсонбосди экинларни экишни бошладик. Биз ҳам томорқамизга картошка экаяпмиз. Томорқанинг тургани-битгани хазина. Агар ундан унумли фойдалана билган одам бир йилда 3-4 марта яхши ҳосил олади. Буни ўз тажрибамда синаганим учун айтаяпман.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1011
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+