Балиқчилик ёшлар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ташкил этилди

19.01.2021, 16:44

Балиқчилик ёшлар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ташкил этилди

O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши томонидан туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда туманнинг “Афсона” маҳалласида жойлашган 13-умумтаълим мактабида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақалар ўтказилди. “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида ташкил этилган мазкур беллашувлар аввалида партия туман Кенгашининг Ёшлар қаноти гуруҳи фаоллари томонидан бугунги кунда эртамиз эгаларига яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятилар хусусида атрофлича фикр билдирилди. Мусобақалар қизғин ўйинларга бой бўлди. Якунда ғолибларга партия туман Кенгашининг  ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши ташаббуси билан ташкиллаштирилган яна бир худди шундай тадбир “Қияли” маҳалласидаги  36-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида  ўтказилган мусобақлар муросасиз кечгани билан аҳамиятли бўлди.

- Бундай мусобақаларнинг ташкил этилаётгани ёшларга, тенгдошларимга янада шижоат, ҳар соҳада ютуқларга интилиш иштиёқини бермоқда, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Улуғбек Орифжонов. – Айниқса, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларининг мусобақалардаги иштироклари, беллашув қатнашчиларига, ғолибларга эътибор қаратишлари ҳам янги марраларга интилишларида қанот бўлмоқда.

Мусобақалар якунида ғолибларга партиянинг ҳамда депутатларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Моҳидил Тўхлибоева,

O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    913
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+