Конимехда “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди
19.01.2021, 16:46
O'zLiDeP Конимех туман кенгаши ташаббуси билан "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
Жамиятда соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятини шакллантириш, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, болаларда, айниқса, кизларда жисмоний тарбия ва спортга муҳаббат уйғотиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда 100 га яқин ёшлар иштирок этди.
Ёшлар спортнинг шахмат-шашка, югуриш, баскетбол, волейбол каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Мусобақада муваффақият қозонган жамоалар ва ғолиблар O'zLiDeP Конимех туман Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Шунингдек, 13 нафар партия сафига ўтиш истагини билдирган ёшлар шу ернинг ўзида O'zLiDeP аъзолигига қабул қилинди.
O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар талабалар билан экология мавзусида қизиқарли суҳбат қурдилар
19.04.2024, 15:08
-
Депутат “маҳалла еттилиги” фаолиятини ўрганди
19.04.2024, 14:53
-
Депутат талабаларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди
19.04.2024, 14:48
-
Депутат ғаллаороллик сайловчилар билан мулоқотда бўлди
19.04.2024, 14:36
-
Депутатларнинг Олмалиқдаги учрашувларида хусусий корхоналар муаммолари ўрганилди
19.04.2024, 14:29
Фикрингизни қолдиринг