O’zLiDeP тўрткўллик ёшлар ўртасида волейбол мусобақаси ташкил қилди

20.01.2021, 16:46

O’zLiDeP тўрткўллик ёшлар ўртасида волейбол мусобақаси ташкил қилди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик Меморандумига асосан жамиятда соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятини шакллантириш, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, болаларда айниқса қизларда жисмоний тарбия ва спортга муҳаббат уйғотиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, шунингдек ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган вазифаларни биргаликда амалга оширишга келишилган.

Ана шу мақсадда барча туман ва шаҳарларда аҳоли  ўртасида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори  остида оммавий спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

O'zLiDeP  Тўрткул  туман  Кенгаши ва   Болалар ва ўсмирлар  спорт мактаби   билан ҳамкорликда спортнинг волейбол тури бўйича  мусобақа ташкил килинди. 

Мусобақа аввалида сўз олганлар Президентимизнинг  “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада  ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  фармонининг қабул қилиниши аҳолининг спорт билан мунтазам тарзда шуғулланишига, спортнинг оммабоплигига эришишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидладилар.  

Мусобоқада  тегишли ҳамкор ташкилотлардан ташкил топган  жамоалар   ўзаро беллашди.  Ўзига хос қизғин муросасиз баҳсларда кечган уйинда 3 ўринни  “Гулистон”  жамоаси,  2 ўринни  “Шодлик” маҳалла жамоаси  муносиб деб топилган бўлса, 1 ўринни  Болалар ва  ўсмирлар  спорт  мактаби туман бўлими ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб жамоаларга  ҳамкор  ташкилотлар  томонидан  эсдалик совғалари топширилди. 

Бу каби спорт мусбоқалари Тахиятош ва Шўманой туманларида ҳам  бўлиб ўтди.     

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+