Қўшчинорликлар депутатларнинг олдига масалани кўндаланг қўйди, натижачи?

20.01.2021, 17:22

Қўшчинорликлар депутатларнинг олдига масалани кўндаланг қўйди, натижачи?

Хатирчи туман Қўшчинор маҳалласида истиқомат қилиб келаётган аҳолининг электр, газ ва йўл муаммолари хали ханузгача ҳал этилмай келмоқда. Ушбу масала юзасидан аҳоли вакиллари халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатларига мурожаат қилишди. Халқ вакиллари томонидан Хатирчи туман электр энергиялари ташкилотига сўров чиқарилиб, тезлик билан жавоб хати олинган. Лекин масала ўз вақтида ечим топмаганлиги сабабли мазкур МФЙда навбатдан ташқари сайёр қабул ташкил этилди.

Маҳалла оқсоқоллари, фаоллари ва ёш оилалар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган муросасиз қабул жараёнида  Қўшчинор маҳалласи ҳудуди шаҳар типига киритилган бўлсада, аҳоли яшаш пунктларидаги инфраструктура  қишлоқ шароитидан ҳам аянчли эканлигинидан шикоят қилинди. Симёғочлар ўрнида қўлбола терак-симёғочлар, кўча-кўйда осилиб ётган электр симлари, электр токларидаги кучланиш пастлиги сабабли ишсизлик муаммосининг ҳам кўпаяётгани, газ масаласидаги қийинчиликлар, йўлларнинг носозлиги каби қишлоқ аҳлини қийнаётган муаммолар туман ва вилоят депутатлари олдига кўндаланг қўйилди.

Вилоят депутати М.Эшниёзов мурожаат асосида текширув олиб борилгани, ҳақиқатан ҳам аҳвол қўшчинорликлар айтганидек эканини билдириб, халқнинг ишонган вакили сифатида масалага бефарқ эмаслигини ва муаммо юзасидан бир қанча ташкилотлар раҳбарларига шахсан ўзи чиқаётганлигини билдирди.

Қўшчинор муаммосининг интернет сайтларида ҳам кўтарилганлиги боис масалага икки томонлама, яъни ҳам депутатлар, ҳам ОАВ вакилларининг ҳаракати зое кетмаслиги тушунтирилди.

Шунингдек, қўшчинорликларнинг муаммоларини  бирма-бир ечиш учун керакли маблағ ажартилиб, бу ишни Хатирчи туман ҳокимлиги назоратга олганлиги ва мутасадди ташкилотлар шуғулланишни бошлаб юборганликлари айтилди.

Дарҳақиқат, сайёр қабулнинг эртаси куниёқ  Қўшчинор маҳалласига электр токи ва симёғочлар келтирилиб, ишлар бошланиб кетди.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    579
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шалола2021-01-21 13:30:42

бўларкану, ахоли рози, аста-секин муаммолар бартараф этиляпти, хар бир сайёр қабулу, учрашувларимиз шунга ўхшаш ижобий, амалий натижалар билан якунланади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+