Новчандир маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланадими?

20.01.2021, 17:26

Новчандир маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланадими?

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қосим Қаршиев Паст Дарғом туманидаги Новчандир маҳалласида бўлиб, сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда вилоят Кенгаши депутати томонидан аҳолига Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун- моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўртага ташланди. Новчандир маҳалласи раиси ва оқсоқоллари томонидан тоза ичимлик суви масаласи кўтарилди. Маҳаллада тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган сув иншооти (артезан) мавжуд эмас. Маҳалла аҳли қўлбола кранлардан фойдаланишади. Ер тагидан 2 метр чуқурликда истеъмолга яроқсиз, санитария-гигиена талабларига тўғри келмайдиган сув чиқади. Хусусан, маҳалла ҳудудида жойлашган эски қабристон зах сувлари кўтарилганлиги сабабли маҳалла аҳли қабристонни бир-икки ойдан буён ёпиб қўйган.

Аҳоли фойдаланаётган сувни эса ўзингиз тасаввур қилинг. Шу туфайли сайловчилар томонидан  депутатга  тоза ичимлик суви масаласида амалий ёрдам сўралди.

Депутат ичимликка яроқли сув ва зах суви бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+