Лимончиликни ривожлантириш бўйича пешкўликлар учун семинар ташкил қилинди

20.01.2021, 18:02

Лимончиликни ривожлантириш бўйича пешкўликлар учун семинар ташкил қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Бухорога ташрифи чоғида Пешкў туман Кенгаши депутати, кўп йиллик деҳқон, боғбон, “Пешкў лимончилик равнақи” фермер хўжалиги раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳиби Нусрат Саидов томонидан ташкил қилинган иссиқхона бўлди.

Нусрат ака хонадонида аҳолининг ердан унумли фойдаланиши, иш билан таъминланиши учун кўргазмали семинар ташкил қилинди. Семинарда O‘zLiDeP фракцияси раҳбари томорқадан оқилона фойдаланиш учун нималарга эътибор бериш кераклиги борасида мисоллар ёрдамида маълумот берди. Шунингдек, аҳолининг даромадини ошириш, иш билан таъминлаш, тўғрироғи, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га кирган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш — бош масала эканлиги борасида тўхталди.

Депутат ва иссиқхона эгаси Нусрат Саидов эса йиғилганларга ўз фаолияти ҳамда эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб берди. Маҳорат дарсида лимончиликка қизиққан кўплаб пешкўликлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

  • Кўрилди
    1140
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+