Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида кўтарилган муаммолар қатъий назоратга олинди

21.01.2021, 17:29

Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида кўтарилган муаммолар қатъий назоратга олинди

Кармана туманидаги “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми карманалик тадбиркорларнинг бугунги кундаги аҳволи, муваффақиятлари ва муаммоларини шу ишга бириктирилган соҳа вакилларига тўлиғича очиб берди.

Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашининг фаол депутатлари, мутасадди ташкилотларнинг тадбиркорлар билан ишловчи бўлимга жавобгар ходимлари ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда биринчи навбатда тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлаётган масалаларга эътибор қаратилди.

Жумладан, “Хўжа Хисрав” маҳалласида яшовчи И.Нуруллаева гўзаллик салонини кенгайтириш мақсадида Халқ банки томонидан имтиёзли кредит олиш учун анчадан буён ҳаракат қилаётганига қарамай, ҳали-ҳамон кредит ажратилмаётганлигини, агар шу кредит олинадиган бўлса, шу кунда яратилган 2 нафар иш ўрнини яна 5 нафарга оширмоқчилигини айтди.

“Уйрот” маҳалласида яшовчи Д.Мардонов эса маҳалла ҳудудида жойлашган чиқинди ташланадиган ташландиқ ерни олиб, 100 миллион сўм миқдорида ҳаражат қилиб товуқхона қургани, бугунги кунда товуқхонадан (товуқ гўшти маҳсулотини етиштириб) фойдаланиб келаётгани, энди эса ўзи вақтинча фойдаланиб турган ерни ўз номига расмийлаштиришда муаммога дуч келаётганлигини гапирди.

Ўзаро  мулоқотлар жараёнида айниқса, тадбиркорлик бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар томонидан келиб тушган мурожаатларни тезлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди.

Гарчи адлия ва савдо-саноат, солиқ қўмитаси, тижорат банклари ҳамда ҳокимлик вакиллари иштирок этиб, кўтарилган муаммоларга юзма-юз жавоб берсалар-да, кўрилган масалаларни ЎзЛиДеПнинг Кармана туман депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам қатъий назоратга олишга келишиб олди.         

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    205
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+