Кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси янада ривожлантирилади

21.01.2021, 17:40

Кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси янада ривожлантирилади

Мамлакатимизда махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш долзарб вазифалардан саналади. Шу боис, тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари учун инфратузилма яратишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз томонидан имзоланган “Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқчига кўтаради.

Унга биноан, 2021 йилда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари учун ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш тадбирларига Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 1 триллион сўм кўзда тутилган.

Шу билан бирга, махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш тадбирлари, ичимлик суви, оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори билан электр энергияси ва табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича тегишлича таъминотчи корхоналар томонидан тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ, республика бюджети маблағлари ҳисобидан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, ҳар ой якуни билан танқидий ўрганилган жойлардаги махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланганлик ҳолати бўйича берилган таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли хулоса бериш таъминланади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур қарорда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб, ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағларини Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилиши қатъий белгиланди.

 Тоҳиржон АҲМАДАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

  • Кўрилди
    566
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+