Депутат ечимини тополмаётган муаммони ҳал қилди

22.01.2021, 11:59

Депутат ечимини тополмаётган муаммони ҳал қилди

Андижон туманидаги “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида 3261 нафар фуқаро истиқомат қилади. Маҳалла бундан бир неча йил аввал маълум сабабларга кўра табиий газ тармоғидан узиб қўйилган. Аммо хонадонлар ва кўчалардаги табиий газ қувурлари сақланган. Демак, табиий газ келиш эҳтимоли йўқ эмас.

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилованинг мазкур маҳалла аҳли билан учрашуви давомида маҳаллада суюлтирилган газ баллонларини алмаштирилишида муаммолар юзага келаётганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, суюлтирилган газ баллонлари ҳар ойда бир марта масъул ташкилот томонидан алмаштирилади. Аммо бир ой муддат айни қиш мавсумида узоқ муддатлиги таъкидлаётган фуқаролар бу борада қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Депутат муаммони мутасадди ташкилотнинг мазкур ҳудудга бириктирилган масъул ходими билан биргаликда шу куннинг ўзида ижобий ҳал қилгани қувончли.

-Депутатимизга раҳмат!, – дейди МФЙ раиси Муборакхон Халилова. – Уларнинг тушунтиришлари, ҳаракатлари билан янги ойдан суюлтирилган газ баллонларининг алмаштирилиш муддати 15 кунга қисқартирилди. Бу дегани энди маҳалламиз аҳли бир ойда икки марта бу имкониятдан фойдаланадилар, деганидир.

Албатта, бу арзимас, кўзга кўринмас масаладек туйилиши табиий. Бироқ депутат ташаббуси билан ечимини тополмаётган муаммога ойдинлик киритилди, бартараф этилди. Эътибор беринг, илгари бундай муаммолар депутат қаршисига кўтарилиб чиқилмагани боис ҳал бўлмай тураверарди. Масала маҳалланинг ўзида “пўпанак” босиб ётаверагани сабабли давлат ва халқ ўртасидаги кўприк бўлган депутатларга ишонч устун бўлмаган. Бугун эса Х.Халилова сингари фидойиларнинг ўзлари сайловчилари қаршисида муаммолар ечимига камарбаста бўлиб турибдилар. Бундай жонкуяр депутатлардан ибрат олса арзийди.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Мафкуравий ташвиқот-тарғибот бўлими мудири.

 

  • Кўрилди
    878
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+