Шаҳрисабзлик фуқаролар нега банк ишончини қозона олмаяпти?

22.01.2021, 12:07

Шаҳрисабзлик фуқаролар нега банк ишончини қозона олмаяпти?

Шаҳрисабз туманидаги “Танхаз”, “Пиллакашлик” ва “Тўдамайдон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги қишлоқларда яшовчи, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга интилаётган бир нечта фуқаро банкдан кредит олишда муаммоларга дуч келмоқда. Улар “банк кредит бермаяпти” деб депутатларга ҳам бир неча бор мурожаат қилишган.

Яқинда O’zLiDeP Шаҳрисабз туман Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида бу ҳақда фикр юритилди. Унда иштирок этган “Халқ банки”нинг Шаҳрисабз филиали ходими Ж. Чоршанбиев  кредит расмийлаштириш учун мурожаат қилаётган фуқаролар банк ишончини қозона олмаётганини айтиб ўтди. Банкнинг кредит комиссияси пухта бизнес-режа ишлаб чиққан ва бу бизнес-режани ҳимоя қилиб, кредитни мақсадли фойдаланишини таҳлил қила олган фуқарога кредит берилиши ҳақида айтиб ўтди.

Давра суҳбатида  Жалолиддин Сафаров, Дилором Камолова,  Наргиза Маматова, Нодира Каримова ва бошқа фуқаролар сўзга чиқиб, имтиёзли кредит олиш шартлари, арзон нархдаги уй-жойни кредитга олиш тартиб-тамойиллари ва бизнес-режа тузишда онлайн ўқув курслари ташкил этиш зарурлиги ҳақида фикр юритишди.

Банкка мурожаат қилувчи фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, пухта бизнес-режа тузиш ва банк кредит комиссия билан иш олиб бориш мақсадида тадбиркорликка иштиёманд ёшларнинг ҳар бирини биттадан маҳаллий Кенгаш депутати ўз ҳомийлигига олди. Банк ходимлари аниқ мақсадга йўналтирилган, мукаммал бизнес-лойиҳа асосида мурожаат қилган ҳар бир фуқарога кредит ажратилишини маълум қилишди.

O’zLiDeP  Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    579
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+