Жасур Жўраев, Солбриж университети талабаси (Жанубий Корея):

25.01.2018, 20:45

Жасур Жўраев, Солбриж университети талабаси (Жанубий Корея):

– Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан кейин туғилган фикрларим билан ўртоқлашиш имкониятини яратиб берган O‘zLiDePнинг “Ёшлар қаноти” фаолларига алоҳида миннатдорлик билдираман.

Аввало шуни таъкидлашим керакки, Президентимиз Мурожаатномасини тинглаб, юртбошимизнинг оддий одамлар ҳаётини қанчалик яхши билишига қайта-қайта тасанно айтдим.  Шу маънода ушбу маърузани халқимиз хоҳиш-иродасини инобатга олиб, чуқур таҳлиллар ва ўрганишлар асосида ишлаб чиқилган стратегик ҳужжат дейишга асос бор. Бунда, албатта, давлат раҳбарининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари муҳим аҳамият касб этади. Ўтган бир йиллик муддат ушбу тизимнинг йўлга қўйилиши нақадар тўғри қарор бўлганини яққол кўрсатди.

Илгари ўқишни тугатиб, шу ерда ишлаб қолиш, кўпроқ даромад топиш ғамини чекардим. Буни яширмайман. Лекин энди фикрим бутунлай ўзгарди. Президентимизнинг “Мана, бугунги кунда қанча-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари ҳам кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар қандай одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун улар билан доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтиришимиз зарур”, деган гапи мени ана шундай қатъий қарор қилишга ундади. Ўзбекистонда туғилдим, ўсиб-улғайдим, шу юртда ўзимни ва оламни танидим. Ватан олдида қарздорман. Ушбу қарзни бор билимим, салоҳиятимни ишга солган ҳолда имкон қадар узишга ҳаракат қиламан.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1605
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+